Гулистон шаҳар хусусий нотариал идорасининг 31.01.2022 йилдаги ижро хатига асосан қарздор Ф.Т.дан ундирувчи А.Я.нинг фойдасига 152 005 000 сўм қарз ундириш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Мирзаобод тумани бўлими иш юритувига 10.02.2022 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.Т.нинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли идора ва ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига кўра унинг номида “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланиб, 02.04.2022 йилда таъқиқ ўрнатилган.
Бундан ташқари давлат ижрочиларининг сайи-ҳаракатлари натижасида, 04.04.2022 йилда қарздорга тегишли бўлган Lacetti русумли автотранспорт воситаси машина бозорида сотилаётган вақтида ушланиб, давлат ижроси томонидан хатланиб, Бюронинг Мирзаобод туман бўлимининг маъмурий биноси ховлисига жойлаштирилди.
Автотранспорт воситасини “Гулистон баҳолаш консалтинг” МЧЖ томонидан 84 628 133 сўмга баҳоланиб, 11.05.2022 йилда электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилиб, 20.06.2022 йилда 91 001 666 сўмга сотилди.
Ундирувчи А.Я.га сотишдан тушган пул маблағи ўтказиб берилиши таминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин