Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Вилоят марказидан қарийб 150 километр олисда, Қизилқум чўлида бунёд этилаётган масканда сайёҳлар от, туя ҳамда квадроциклда сайр қилиш имконига ҳам эга бўлишади.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Конимех туманининг Янгиғазғон овули ҳудудида қурилаётган мазкур лойиҳа билан танишган. Вилоят раҳбари қурилиш ишларининг бориши ва мажмуада дам олувчилар учун яратилаётган шарт-шароитларни кўздан кечирган.
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Таъкидланишича, бу ерда сайёҳлар учун анъанавий ва ноанъанавий бўлган 10 га яқин хизмат турлари йўлга қўйилади. От, туяда ҳамда квадроциклда сайр қилиш, туз ва туя сути билан даволаш, юлдузларни кузатиш хизматлари шулар жумласидандир.
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Ушбу маскан лойиҳа қувватига кўра кунига 250 нафарга яқин дам олувчига хизмат кўрсатади. Мажмуа ишга тушгач туризм хизмати экспорти йилига 800 минг долларни ташкил этиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»