
Ўтган 6 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадлар бўйича энг кўп қайси давлатларга чиққани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 2,1 млн Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қиладиган давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қиляпти – 1 млн нафар.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
Қозоғистон – 336 минг нафар;
Тожикистон – 284 минг нафар;
Туркия – 131 минг нафар;
Россия – 105 минг нафар;
БАА – 58 минг нафар;
Саудия Арабистони – 50 минг нафар;
Миср – 21 минг нафар;
Жанубий Корея – 6 минг нафар;
АҚШ – 6 минг нафар;
Кувайт – 5 минг нафар;
Ҳиндистон – 5 минг нафар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар