Фото: Бош прокуратура
Тошкент вилояти Янгийўл туманида ижара асосида ажратилган ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти прокуратураси ИИВ ЖҚБ Коррупция ва ИЖҚК бошқармаси билан ҳамкорликда ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида А.Б. Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги У.Юсупов массивидан туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан «Халқобод Дилором агро» фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижара асосида ажратилган жами 36,8 га суғориладиган ер майдонини ноқонуний равишда М.Ф.га 100 минг долларга сотишга келишиб, келишилган пуллардан 25 минг долларни мурожаатчидан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди