Фото: Миллий гвардия
Ҳукумат қарори билан оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади. Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради.
Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин. Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади.
10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат улар розилиги билан бериш мумкин. Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади.
Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар яшаш харажатлари давлат бюджетидан қопланади. Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи бола яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга 1,5 млн сўм, 8-18 ёшдагилар учун 2,1 млн сўм миқдорида пул ажратилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»