Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган афғонлар ҳақида расмий хабар берилди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Шу йилнинг 21 август куни Пайғамбар ороли ҳудудида (Сурхондарё вилояти) бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари давлат чегарасини бузиб ўтган.
Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегарачиларига улар қаршилик кўрсатган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиб ўтилиши сабаб бўлгани аниқланган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шу йилнинг 21 август куни Пайғамбар ороли ҳудудида (Сурхондарё вилояти) бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари давлат чегарасини бузиб ўтган.
Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегарачиларига улар қаршилик кўрсатган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиб ўтилиши сабаб бўлгани аниқланган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…