15:06 / 26.10.2022
1 619

Ўғли борлар ҳам шундай мақомга умид қилса бўладими?

Ўғли борлар ҳам шундай мақомга умид қилса бўладими?
CАВОЛ: Мени 4 нафар фарзандим бор, ҳаммаси ўғил, қизим йуқ. Биламизки қиз фарзанд дўзахдан парда бўлади. Қизи борлар жаннатга тушади, дейилади. Қизи йўқ ўғли борлар ҳам шундай мақомга умид қилса бўладими ёки фақат қизи борларга айтилганми, бу гаплар?

ЖАВОБ: Жаннатга киришга имон-эътиқод ва солиҳ амаллар, энг асосийси Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати сабаб бўлади. Қизи борлар албатта жаннатга кираркан, деган тушунча тўғри эмас. Ҳадиси шарифда келган башорат эса, қизлар ва опа-сингилларнинг қадрини кўтариш, эркаклар ҳимояси ва қарамоғида бўлганидан уларга алоҳида эътибор қаратиш, қолаверса, эл орасида қиз туғилса хафа бўлиш ҳолатларини бартараф этиш маъноларида келган. Фарзанд қизми ўғилми улар Аллоҳ таолонинг бизга берган неъматларидир. Бизнинг бурчимиз уларга тўғри тарбия бериш, дин-диёнатли, илм-маърифатли ва салоҳиятли қилиб ўстиришдир. Мана шу вазифани чиройли бажарган мўмин-мусулмонларнинг охиратда катта ажрлар олиши умид қилинади. Қиз болалар тарбиясига зиёда савоблар ваъда қилиниши — Аллоҳ таолонинг фазли марҳаматидир. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият