11:45 / 28.11.2022
1 389

Самарқандда аёл эрининг калтаклашидан қочиш учун бировнинг машинасига яширинди (видео)

Самарқандда аёл эрининг калтаклашидан қочиш учун бировнинг машинасига яширинди (видео)
Самарқандда аёл турмуш ўртоғидан қочиб қутулиш учун бировнинг машинасига ўтиришга мажбур бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тармоқ фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, воқеа 26 ноябрь куни соат 16:30 лар атрофида содир бўлган. Эр аёлини калтаклаган. Унинг қўлида ёшга тўлмаган бола ҳам бўлган. Атрофдагилардан ҳеч ким ёрдам бермаган ва аёл ўзини ҳимоя қилиш учун бегонанинг машинасига ўтириб олиб яширинган.


Вилоят ИИБ матбуот хизматининг ёзишича, ҳайдовчи аёл бу ҳақда 102 рақами орқали мурожаат қилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият