19:30 / 29.11.2022
1 290

Қорақалпоғистонлик ишсиз ёшларга қуён боқиш учун субсидия ажратилади

Қорақалпоғистонлик ишсиз ёшларга қуён боқиш учун субсидия ажратилади
Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низомга Қорақалпоғистонлик ишсиз ёшларни иш билан таъминлашга оид бандлар қўшилмоқда.

Унга кўра, Жамғарма маблағларидан, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга уй шароитида қуёнчиликни ташкил этиш учун субсидиялар ажратиш мақсади учун ҳам фойдаланилади.

Бунда:
  • қуён сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараваригача;
  • махсус қафас сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараваригача;
  • махсус озуқа (ем) сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача субсидия ажратилади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият