20:35 / 30.11.2022
1 404

Самарқандда 55 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда 55 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд туманида МЧЖлардан бирига тегишли ернинг 4 гектарини 55 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, икки нафар фуқаронинг Самарқанд вилояти ИИБга қилган мурожаатига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, фуқаро М.А. Самарқанд тумани Миронқул маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарорига асосан “А.С.” МЧЖга интенсив токзор барпо этиш учун ажратилган 21,3 гектар ердан 4 гектарини 55 минг доллар эвазига сотишга келишиб, шундан 30 минг долларини олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият