19:40 / 21.02.2023
166

Ерусти метро эстакадаси остидаги ҳудудларда автотураргоҳлар ташкил этилади

Ерусти метро эстакадаси остидаги ҳудудларда автотураргоҳлар ташкил этилади
Ерусти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудларда жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК ҳаракат хизмати раҳбари Султон Қодиров маълум қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ерусти метро йўналиши эстакадаси остидаги (умумий ер майдони 2,9 гектар) ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ерусти метро йўналиши (умумий ер майдони 3,37 гектар) ҳудудида 1500 ўринли еттита автотураргоҳ, жами бўлиб 2700 ўринли автотураргоҳ ташкил этилиши режалаштирилган.

Режалаштирилган ишлар амалга оширилиши натижасида умумий ҳисобда 1700 та янги иш ўринлари яратилади.

2023 йил давомида метро вагонлари паркини янгилаш мақсадида, метро йўналишларига бешинчи вагон сифатида 10 та ҳаракат таркибларига қўшимча вагон қўшилади, шунингдек, 14 та тўрт вагонли замонавий турдаги янги ҳаракат таркиблари фойдаланишга топширилади.

Натижада, метро поездлари ҳаракатланиш жадвалида кўрсатилган интервалларни қисқартиришга эришилади, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият