2023 йил июл ойидан давлат тиббий суғуртаси тизими механизмлари Тошкент шаҳрида татбиқ этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бунинг учун:
- Тошкентдаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохона компютер ва тиббий ускуналар билан жиҳозланади, тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади;
- 1400 та тиббий бригаданинг 4900 нафар шифокор ва ҳамшираси махсус курсларда ўқитилади;
- «Электрон рецепт» асосида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига дори воситаларини бепул бериш йўлга қўйилади;
- «Тошкент тажрибаси» асосида кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда 170 та ихчам маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилади;
- 579 та маҳалла фуқаролар йиғини биносида «Саломатлик мактаби» очилади ва соғлом турмуш тарзини фаол олиб борган, юқори натижаларга эришган фуқаролар рағбатлантириб борилади.
Тизим тўғри йўлга қўйилиб, ишлар тўлиқ ташкил этилгандан сўнг аҳоли кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш пакетларидан фойдаланиш имконига эга бўлади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)