date
views 295

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 2 март куни Mening Yurtim телеканалининг Markaziy Studiya кўрсатувида “Бозордаги "ўйинлар".Таъминланмаётган ижро!” номли танқидий лавҳа намойиш этилди.

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими иш юритувида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича апелляцияси судлов ҳайъатининг ижро варақасига асосан қарздор “Илм шуъласи канцелария моллари Савдо комплекси” МЧЖ ундирувчи Н.Абдуллаевга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент вилоят Зангиота тумани, Эркин қишлоғи, “Тариқ Тешар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ер майдонидан кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро харакатлари давомида қарздор “Илм шулъаси канцелария моллари Савдо комплекси” МЧЖ  мансабдор шасхлари томонидан қарор ижросини юзасидан  давлат ижрочисининг хати харакатларига хар хил бахона ва ўринсиз харакатлар билан тусқинлик қилиш билан бир қаторда суд қарори ижросини бажармаган.

Қарздор “Илм шуъласи канцелария моллари Савдо комплекси” МЧЖ томонидан 10.09.2022 йидаги давлат ижрочисининг қарорини бекор қилиш туғрисидаги қарор юзасидан 01.11.2002 йилда Нурафшон туманлараро маъмурий, давлат ижрочисининг қарорини бекор қилиш хақидаги қарори хақиқий эмас деб топилган.

17.01.2023 йида “давлат ижрочисининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги” қарори юзасидан Тошкент вилояти маъмурий суди аелляция инстанциясининг 23.02.2023 йилдаги қарорига асосан, 17.01.2023 йилдаги қарор ўзгаришсиз қолдирилган.

“Илм шуъласи канцелария моллари Савдо комплекси” МЧЖ  мансабдор шасхлари томонидан қарор ижросини юзасидан  давлат ижрочисининг хати харакатларига хар хил бахона ва ўринсиз харакатлар билан тусқинлик қилиш билан бир қаторда суд қарори ижросини бажармаганлиги сабабли жамият рахбари А.Рахматуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 198-1-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ҳозирги кунда мазкур ижро хужжати юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижро ҳаракатлари давом этмоқда