13:16 / 13.03.2023
117

Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Бугун, 13 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюрди ва дастлаб Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди.

Зиёратда Аллоҳдан Ўзбекистонга тинчлик, хайр-барака тилаб дуо қилинди.

Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар ва диний эркинликлар ҳақида сўз юритилди. Кейинги йилларда мусулмонлар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди: янги масжидлар, мадрасалар қурилди, илмий-маърифий мажмуалар барпо қилингани, ҳар йили минглаб юртдошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этиш бахтига мушарраф бўлишаётгани таъкидланди.

Эндиги асосий вазифа бунинг аҳамияти ва маънавиятини халққа етказиш экани таъкидланди. Энг аввало имом-хатиблар ҳудудларга чиқиб, Ҳаким ва Имом Термизийлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний, Абу Муин Насафий ва бошқа буюк алломаларимиз меросини тизимли ва чуқур ўрганиши кераклиги қайд этилди. Бунинг учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади