21:59 / 10.04.2023
198

Жалақудуқдаги дорихонанинг 506 млн. сўмлик дорилари хатлаб қўйилди

Жалақудуқдаги дорихонанинг 506 млн. сўмлик дорилари хатлаб қўйилди
Жалақудуқ туманидаги дорихоналардан бирининг 506 млн. сўмлик дори-дармонлари хатлаб қўйилган. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, таъсис ҳужжатларида “S.I.Ғ.SH” МЧЖ сифатида номи келтирилган дорихона “Spring pharmaceutic” МЧЖдан 7 хил турдаги дори дармон воситаларини сотиб олган.
Бироқ тўловларини тўлай олмагач, “Spring pharmaceutic” МЧЖ судга даъво киритган. Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди даъвони қаноатлантириб, жами 520,9 млн. сўм қарздорликни “S.I.Ғ.SH” МЧЖдан ундирилиши бўйича ижро ҳужжати чиқарган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда тарафларга маълум қилинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамият қарзларини тўлай олмагани сабаб, дорихонадаги 7 хил турдаги жами 506 млн. сўмлик дори-дармон воситалари хатлаб қўйилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият