
Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар юзасидан маълумот берилди.
Унга кўра, халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва директорларга базавий таъриф ставкаларига нисбатан:
- олтин медаль учун 200 фоиз;
 - кумуш медаль учун 175 фоиз;
 - бронза медали учун 150 фоиз.
 - ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига лавозим маошига нисбатан – 150 фоиз;
 - ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларига лавозим маошига нисбатан – 100 фоиз;
 - тегишли халқаро ва миллий сертификатлар учун халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга таъриф ставкаларига нисбатан – 50 фоиз;
 - халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга тариф ставкаларига кўра – 50 фоиз;
 - касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог-кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг – 5.5 баробари;
 - физика-информатика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификатлар синовидан максимал балл олган педагогларнинг иш ҳақи тўловларига – 50 фоиз;
 - чет тили фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар иш ҳақига – 50 фоиз устамалар берилади.
 
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар