13:45 / 30.04.2023
853

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг набиралари

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг набиралари

Тарихчиларнинг фикрига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саккизта набиралари бўлган. Қуйида сиз улар ҳақида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. 

1. Алий.

Отаси: Абул Ос ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу.

Онаси: Зайнаб розияллоҳу анҳо.

Туғилган йили: Мадина ҳижратидан салгина олдин.

Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.

Вафот этган йили: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг охирги йиллари.

Вафот этган жойи: Маккаи мукаррама.

Умри: балоғат ёшига етмаган.

Макка фатҳ этилган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга уни туяларига мингаштириб кириб келганлар.

2. Умома розияллоҳу анҳо.

Отаси: Абул Ос ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу.

Онаси: Зайнаб розияллоҳу анҳо.

Туғилган йили: Мадина ҳижрати атрофида.

Турмуш ўртоқлари: 

1) ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу (Фотима розияллоҳу анҳонинг васияти билан, Фотима розияллоҳу анҳонинг вафотидан кейин уйланади); 

2) Муғийра ибн Навфал ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб Ҳошимий розияллоҳу анҳу (Умома розияллоҳу анҳо ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг васиятига кўра, ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг вафотидан кейин иддаси тугагач, Муғийра розияллоҳу анҳуга турмушга чиқади).

Турмушга чиққан йили: ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалигининг  дастлабки йиллари.

Турмушга чиққан жойи: Мадинаи мунаввара.

Вафот этган йили: тахминан ҳижрий 50-йил / мил. 670 йил (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида).

Умри: тахминан 50 ёш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу набираларини намозда турганларида кўтариб, рукуъ ва сажда қилганларида ерга қўйиб ҳам намоз ўқиганлар.

3. Абдуллоҳ.

Отаси: ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу.

Онаси: Руқайя розияллоҳу анҳо.

Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 3-йил, нубувватнинг 11-йили / мил. 619 йил август – 620 йил июл ораси.

Туғилган жойи: Ҳабашистон (ота-онаси Ҳабашистонга ҳижрат қилган даврда).

Вафот этган йили: ҳижрий 4-йил, жумодул аввал ойи / мил. 625 йил октябр-ноябр.

Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

Жанозасини ўқиган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида (қабрига отаси Усмон розияллоҳу анҳу қўйган).

Умри: 6 ёш.

4. Ҳасан розияллоҳу анҳу.

Куняси: Абу Муҳаммад.

Лақаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг райҳони, жаннат йигитларининг саййиди.

Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо.

Туғилган йили: ҳижрий 3-йил, шаъбон ёки рамазон ойи / мил. 625 йил январ-феврал ёки феврал-март.

Туғилган жойи: Мадинаи мунаввара.

Аёллари: тахминан 10 та (муҳаққиқ уламоларнинг хулосасига кўра. Шариатга мувофиқ бир вақтнинг ўзида никоҳида тўрттадан ортиқ хотин ушламаган).

Фарзандлари: тахминан 15 та (муҳаққиқ уламоларнинг хулосасига кўра).

Вафот этган йили: ҳижрий 50-йил / мил. 670 йил (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида).

Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

Жанозасини ўқиган: Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳу (ўша пайтда Мадина амири бўлган).

Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.

Умри: 47 ёш.

Ҳасан розияллоҳу анҳу отасидан кейин олти ой халифаликни бошқариб, сўнг Муовия розияллоҳу анҳуга топширади ва ўша пайтда сиёсий жиҳатдан иккига бўлиниб қолган мусулмонларнинг яна бирлашишига сабабчи бўлади.

5. Ҳусайн розияллоҳу анҳу.

Куняси: Абу Абдуллоҳ.

Лақаблари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг райҳони, шаҳидлар ва жаннат йигитларининг саййиди.

Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо.

Туғилган йили: ҳижрий 4-йил, шаъбон ойи бошлари / мил. 626 йил январ бошлари.

Туғилган жойи: Мадинаи мунаввара.

Аёллари: 4 та.

Фарзандлари: 5 та (ўғиллар: Али акбар (тўнғич), Али авсат (ўрта)  ва Али асғар (кенжа) ; қизлар: Сукайна ва Фотима). 

Вафот этган йили: ҳижрий 61-йил, 10-муҳаррам, Ошуро куни / мил. 680 йил 9 октябр (Язид ибн Муовиянинг халифалик даврида).

Шаҳид бўлган жойи: Ироқ, Карбало (Бағдоддан 105 км жануби-ғарбда).

Қабри: Карбало шаҳрида.

Умри: 56 йилу 5 ой.

6. Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.

Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо.

Туғилган йили: ҳижрий 6-йил / мил. 627 йил май – 628 йил апрел ораси.

Туғилган жойи: Мадинаи мунаввара.

Турмуш ўртоқлари:

qoralama, [28.04.2023 9:47]

1) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу (халифалик даврида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан боғланиш мақсадида уйланган); 

2) амакиваччаси Авн ибн Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо (ташқи кўриниши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаган саҳоба. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг вафотидан кейин уйланган); 

3) амакиваччаси Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо (Авн ибн Жаъфар розияллоҳу анҳумонинг вафотидан кейин уйланган); 

4) амакиваччаси Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо (ташқи кўриниши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаган саҳоба. Муҳаммад ибн Жаъфар розияллоҳу анҳумонинг вафотидан кейин уйланган).

Турмушга чиққан йили: ҳижрий 17-йил, зулқаъда ойи / мил. 638 йил ноябр-декабр.

Турмушга чиққан жойи: Мадинаи мунаввара.

Маҳри: 40 минг дирҳам (ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу пайғамбарзода Умму Кулсумнинг шарафи учун берган).

Фарзандлари: Зайд ва Руқайя (иккаласи ҳам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан).

Вафот этган йили: ҳижрий 42–50-йиллар / мил. 662–670-йиллар ораси (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида, Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳумонинг никоҳида эканида вафот этади).

Жанозасини ўқиган: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ёки ўша пайтда Мадина амири бўлган Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳу.

Умри: 36-44 ёш ораси.

7. Муҳассин.

Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо.

Туғилган йили: ҳижрий 7-йил / мил. 628 йил май – 629 йил апрел ораси.

Туғилган жойи: Мадинаи мунаввара.

Вафот этган йили: ёшлигида (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида).

Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

8. Зайнаб розияллоҳу анҳо.

Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо.

Туғилган йили: ҳижрий 8-9-йил / мил. 629 йил май – 631 йил апрел ораси.

Туғилган жойи: Мадинаи мунаввара.

Турмуш ўртоғи: амакиваччаси Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо (Зайнаб розияллоҳу анҳо билан ажрашганидан кейин Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланади).

Фарзандлари: тахминан 4 та.

Вафот этган йили: ҳижрий 62-йил / мил. 681 йил сентябр – 682 йил август ораси.

Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида (муҳаққиқ уламоларнинг хулосасига кўра).

Умри: 53-54 ёш.

 Абдул Азим Зиёуддин

Манба: Azon.uz



arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият