CАВОЛ:
Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Машинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?
ЖАВОБ:
Баъзи нарсаларни машинага безак сифатида илиб қўйиш жоиз, бунда бир гуноҳ йўқ. Лекин кўзмунчоқ, қалампир, ари уяси ва шунга ўхшаган нарсаларни паноҳ истаб, шу нарсалар мени бало қазодан асрайди, уларда қандайдир илоҳий куч бор деб ўйлаш, ботил эътиқоддир.
Мўмин киши доим Аллоҳ таолога суянади ва унга таваккул қилади. Аллоҳ таолони бало қазолардан асровчи, ишларини ўнгловчи зот деб билади ва катта-кичик ишларда фақат унга сиғинади. Тавфиқ Аллоҳдан.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар