Сурхонтов тоғининг Вахшивор майдонида янги маъданли тузилма борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Геология фанлари университети “Минерал ресурслар институти” ДМ ходимлари “Жанубий Ўзбекистон ҳудудида 1:100 000 миқёсли космогеологик тадқиқотлар” номли давлат лойиҳаси бўйича дала текширув ишларини амалга оширмоқда.

Тадқиқот олиб бориш давомида Сурхонтов тоғининг Вахшивор майдонида дала дешифровкалаш ишлари олиб бориши натижасида у ерда малахитлашувга бой янги маъданли тузилма борлиги аниқланди.
Ушбу аниқланган тузилма олтин ва полиметаллга истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда. Мазкур тузилма давомийлиги яна қўшимча равишда ўрганилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар