date
views 189

Сурхондарёда Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб Тўпаланг дарёсига тушиб кетди

Фото: Сурхондарё вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилоятида жойлашган Тўпаланг дарёсига тушиб кетган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 24 июнь куни соат 12:30 ларда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомобили билан Ҳисорак—Сариосиё йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб, ушбу ҳудуддан ўтувчи Тўпаланг дарёсига тушиб кетган. Натижада автомашина ичида бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи енгил тан жароҳати олиб, туман касалхонасига ётқизилган.

Ҳайдовчи суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ҳодиса содир бўлишидан олдин соғлиғи ёмонлашгани ва юрак ишемик эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб Тўпаланг дарёсига тушиб кетди