
Фото: ТДИУ ахборот хизмати
Суперконтракт ўзи аслида яхши эмас. У иложсизликдан ўйлаб топилган усул. Лекин бозор иқтисодиётига ўтиш даврида керак. Бу ҳақда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай Шарипов журналистлар билан мулоқотда фикр билдирди.
Конгратбай Шариповнинг айтишича, суперконтрактнинг яхши ва ёмон томонлари бор.
Конгратбай Шарипов суперконтракт ёшларга берилаётган қўшимча имконият эканини айтиб, қай томондан ижобий жиҳатлари борлигини айтди.
Ректорнинг қўшимча қилишича, у раҳбарлик қилаётган университетда суперконтракт ўринлари камайтирилмоқда.
Бундан олдинги йилларда 640 та ўрин ажратилган бўлса, ўтган йили 330 та ажратилган. Бу йил ундан ҳам камайиши мумкин. Энг қизиғи, биз 3 йилдан бери суперконтракт нархини оширмадик. Масалан, талаба Туризм факультетида ўқиса, контракт 6 миллион сўм. Суперконтракт эса шунинг 10 баробари — 60 миллион сўм”, — деди Конгратбай Шарипов.
Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳукуматга тиббиётда суперконтрактни йўқотиш бўйича таклиф киритилганини айтганди.