Бухорода экология бўлими бошлиғи браконьер ўқ узишидан яраланди (видео)

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман Экология бўлими бошлиғи, инспектор М.Ҳ. хизмат вақтида яраланди, деб хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Аниқланишича, инспектор Қоровулбозор ҳудудида ноқонуний ов қилинаётганидан хабар топган. Ҳолатга чек қўйиш мақсадида воқеа жойига борганида эса браконьер томонидан ўқ узилиши натижасида қўлидан яраланган. Браконьер воқеа жойидан яширинган.
Инспекторга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни дамда унинг аҳволи яхши. Браконьерларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…