14:09 / 26.07.2023
215

Фарғонада хусусий университетлардан бирининг лицензияси бекор қилинди

Фарғонада хусусий университетлардан бирининг лицензияси бекор қилинди

Фото: Valley Innovative University

Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори билан Valley Innovative University масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 13 декабрда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия бекор қилинди. 

Бунга олий таълим ташкилоти фаолиятида аниқланган қўпол қоидабузарликлар сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Жумладан,

- олий таълим ташкилотининг лицензияда кўрсатилган фойдаланиш учун ажратилган бино-иншоотлари муассисларга мулк ҳуқуқи ёки ижара шартномаси асосида тегишли эканини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас;

- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг HEMIS ахборот тизимига таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисида тўғри ва тўлиқ маълумотлар киритилмаган;

- ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланадиган ректор маслаҳатчиси штат бирлиги жорий этилмаган;

- таълим ташкилотининг банкдаги ҳисоб варағида 150 минг АҚШ доллари ёки шу миқдор эквивалентдаги маблағ мавжуд эмас;

- 60 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона ва 20 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази ташкил этилмаган;

- таълим олувчилар ҳар бир фандан ўқув адабиётлари (дарсликлар, ўқув қўлланмалари) билан таъминланмаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада хусусий университетлардан бирининг лицензияси бекор қилинди
ePN