date
views 293

Томонлар ўзаро келишув йўлини танлашди

Томонлар ўзаро келишув йўлини танлашди

Суд қарори билан уйдан чиқариш ва киритиш ижро ишлари давлат ижрочилари учун мураккаб тоифадаги ишлар тоифасига киради. бунда ҳар доим ҳам томонларни муросага келтириш, айниқса жавобгар томонни уйдан чиқариш масаласи кескин вазиятда ўтиши мумкин.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан ундирувчи Ф.Якубов фойдасига қарздор Г.Примкуловани оила аъзолари билан Тошкент шаҳар Олмазор туман Нурафшон кўчасидаги хонадонларнинг биридан мажбурий тартибда кўчириш тўғрисида ижро варақа келиб тушган.

28.10.2022 йилда ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва шу кунга ижро ишини амалга ошириш тарафларга Почта алоқаси орқали маълумот учун юборилган.

Қарздор томонидан 04.11.2022 йилда Ўзбекистон республикаси Олий суди томонидан мазкур фуқаролик иши юзасидан кассация шикояти ўрганиб чиқилгунга қадар ижрони тўхтатиш учун маълумотнома тақдим қилинган.

Шунингдек, 28.12.2022 йилда ижро ҳаракатларини давом эттириш тўғрисида маълумот келиб тушган ва 29.12.2022 йилда тарафларга ижрони таъминлаш мақсадида хабарномалар берилган.

Қарздор томонидан тўхтатиш ҳақида маълумотнома тақдим қилинган. Худди шунингдек 13.03.2023 йилда ҳамда такроран ижрони тўхтатиб туриш ҳақида маълумотнома тақдим қилинган. Ундирувчи томонидан 15.06.2023 йилдаги ажримга асосан ижрони давом эттириш тўғрисида маълумот келиб тушган 17.07.2023 йилда ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун 26.07.2023 йил кунга тайинланди ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи ва қарздорлар ўзаро келишиб олишга келишиб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Томонлар ўзаро келишув йўлини танлашди