Маълумки, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан олий маълумотли, бироқ юридик маълумотга эга бўлмаган номзодларни давлат ижрочиси лавозимига хизматга қабул қилиш учун махсус белгиланган конкурс эълон қилинган.
Мана бугун Бюронинг марказий аппарати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳоафаза қилиш академияси биносининг ахборот ресурс марказида 33 нафар олий маълумотли (номутахассис) номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Шу билан бирга, Бюро марказий аппаратида ташкил этилган махсус комиссия томонидан оғзаки суҳбат босқичлари ҳам ўтказилиб, ушбу комиссия хулосасига асосан хизматга лойиқ кўрилган номзодлар дастлаб Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг профессор-ўқитувчилари томонидан махсус курсларда ўқитиладилар.
Сўнгра, олган билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб, ўқув курслар якунида Академия имтиҳонларини муваффақиятли топширган номзодлар Бюро органларига хизматга қабул қилинадилар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!