15:58 / 31.07.2023
162

Жиззахда 175 дона “судак”ни ноқонуний овлаган шахс ушланди

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Тузкон бўлими ҳудудида ўтказилган рейд давомида тумандаги “Бахтли” МФЙ, “Наврўз” қўрғонида яшовчи фуқаро Ш.М. томонидан саноатбоп ўлчамдан кичик бўлган жами 175 бош оқсила (“судак”) балиқлари ноқонуний равишда овлангани аниқланган. 

Қонун бузилиши натижасида ҳайвонот дунёсига 57 миллион 750 минг сўм зарар етказилган.

Ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона “Прогресс” русумли қайиқ ва 1 дона “YAMAHA-30” русумли қайиқ моторлари олиб қўйилган.

Ушбу ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият