date
views 175

Алиментни ўз вақтида тўламаган ота «Nexia 2» сидан айрилади

Алиментни ўз вақтида тўламаган ота «Nexia 2» сидан айрилади

Бу ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб туради.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 05.09.2016 йилдаги қарорига асосан қарздор Ж.Очиловдан ундирувчи Р.Очилова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг ¼-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан бўйин товлаб келган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ж.Очиловга тегишли Nexia 2 русумли автомашина алимент қарздорлиги эвазига хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Алимент қарздорлиги тўланмаган тақдирда, ушбу автотранспорт воситаси электрон-онлайн савдоларида сотилади. Савдодан тушган пулдан мавжуд қарздорликлар қопланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алиментни ўз вақтида тўламаган ота «Nexia 2» сидан айрилади