Самарқанд шаҳрида 7—8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференцияга тайёргарлик давом этмоқда. Ушбу конференцияда қатнашиш учун Самарқанд шаҳри бўлиб турган мухбиримиз "Лалмикор" деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, Қишлоқ хўжалик фанлари фалсафа доктори Ҳайдаров Бекмурод билан интервью уюштирди. Суҳбатдош ўз интервьюсида қуйидагиларни айтди:
"Бугун Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлмоқда. Биз бу конференцияда қишлоқ хўжалик экинларидан бошоқли, дуккакли, мойли экинларини янги навлари билан қатнашяпмиз. Бу янги навларимиз бошоқли дон экинларидан суғориладиган ҳамда лалмикор майдонларда экиш учун районлаштирилган буғдойнинг янги навлари ҳисобланади.
Бу буғдой навларимиз асосан қурғоқчил мамлакатлардаги қишлоқ хўжалиги, яъни "Экада" ташкилотининг нав намуналари билан маҳаллий навларни чатиштириб дурагайларни якка танлаш йўли билан яратилган навлар бўлиб, бу навларимиздан суғориладиган майдонларда 100-110 центнер ҳосил олинаётган бўлса, лалмикор майдонларга районлаштирилган навларимиздан 25-32 центнергача ҳосилдорликка эришиляпти.
Бундан ташқари биз дуккакли дон экинларидан нўхатни, мойли экинлардан махсар ҳамда зиғир навларини олиб келганмиз. Бу учта экинимиз ҳам лалмикор майдонларда экиш учун районлаштирилган бўлиб, нўхатнинг "Гулистон" нави худди буғдой сингари экарда материалларидан якка танлаш йўли билан яратилган.
Мойли экинлардан махсар ҳамда зиғир навлари маҳаллий навларни устида якка танлаш йўли билан яратилган бўлиб улардан ҳам лалмикор майдонларда 12-15 центнер атрофида ҳосил олинмоқда", - дейди "Лалмикор" деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Бекмурод Ҳайдаров.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг