12:04 / 16.11.2023
168

Шавкат Мирзиёев Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Қуръон оятлари тиловат этилиб, Ўзбекистонга тинчлик, халққа фаровонлик тилаб дуо ўқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
“Уламолар билан суҳбатда бугун дунёда турли низо ва урушлар бўлаётгани, бегуноҳ инсонлар қони тўкилаётгани афсус билан қайд этилди. Бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик қадрини янада теран англатиб, инсонда шукроналик руҳини уйғотади. Бу неъматлар аҳамиятини, Термизий каби боболаримиз илм-маърифатини ёшларга етказиш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шу масалалар бўйича Термизда илмий конференция ўтказиш таклифи билдирилди.

Давлат раҳбари Сурхондарё вилоятига ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида келди. Ташриф давомида иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият