date
views 10 378

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 1991 йилда туғилганларга бепул чипталар тақдим этяпти

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 1991 йилда туғилганларга бепул чипталар тақдим этяпти

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан акция эълон қилди, деб хабар беради “qalampir.uz”

Унга кўра, 1991 йилнинг 1 сентябрида туғилган Ўзбекистон фуқароларига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистон шаҳарларига ташриф буюриш имкониятини яратади.

1991 йилнинг 1 сентябрида туғилган Ўзбекистон фақуролари байрам муносабати билан Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар. Уларга бепул авиачипталар тақдим этилади.

Мазкур акция жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябригача бўлган давр ичида амалга ошириладиган исталган қатновга нисбатан тадбиқ этилади.

1991 йилнинг 1 сентябрида туғилган фуқаролар эса 1 августдан бошлаб, совға-авиачиптани расмийлаштириш учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг авиачипталарни сотиш шохобчаларига мурожаат қилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 1991 йилда туғилганларга бепул чипталар тақдим этяпти