19:13 / 24.11.2023
190

Бино аукционга чиқиб кетиши мумкин эди...

Бино аукционга чиқиб кетиши мумкин эди...

Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлимида банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ижро варақасига асосан жавобгар «Me. imk.» хусусий корхонаси ва фуқаро Т.Т. ҳисобидан солидар тартибида ундирувчи "Garant bank" АЖ фойдасига жами 2.000.000.000 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган фуқаро Т.Т.га тегишли Юнусобод туманида жойлашган 47-уйга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Юнусобод туман бўлимига келиб тушган эди.

Олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан "Garant bank" АЖ фойдасига кредит қарздорлик тўлиқ удирилди ва давлат фойдасига жами 40.000.000 сўм қўшимча ижро йиғими ундирилган ҳолда ижро иши амалда тамомланиши таъминланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият