22:07 / 30.11.2023
120

Зангиотада истеъмолга яроқсиз дори воситалари йўқ қилинди

Зангиотада истеъмолга яроқсиз дори воситалари йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими иш юритувида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги” 200-сонли Қарорига мувофиқ жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 24.08.2023 йилдаги ижро варақасига асосан Зангиота туман ИИБ ашёвий далиллар хонасида сақланаётган қарздор Е.Оринбековдан олинган жами 2000 дона қути 72.000 дона капсула, ”Редуксин Лайт” номли дори воситалари йўқ қилиниши белгиланган.

Шунга асосан Бюронинг Зангиота туман бўлими томонидан "Эшонгузар" ҳудудида жойлашган махсус чиқиндихонада тегишли тартибда комиссия аъзолари иштирокида ижро ҳаракатлари ўтказилди. Йўқ қилиш жараёни экологик ва барча санитар эпидемиологик талаблар асосида ёқиб юбориш йўли билан амалга оширилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият