15:59 / 04.12.2023
288

Соч узунлиги икки метрдан зиёд бўлган аёл жаҳон рекордини ўрнатди

Соч узунлиги икки метрдан зиёд бўлган аёл жаҳон рекордини ўрнатди

Фото: 120.su

Ҳиндистонлик 46 ёшли Смита Сриваставанинг соч узунлиги икки метрдан ошади. Шу боис кўчага чиққанида жуда кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортади. 14 ёшидан бери сочларини ўстираётган бу аёл узун сочли онаси ва 1980 йиллардаги ҳинд актрисаларининг услубидан илҳомлангани айтилмоқда.

Смитанинг соч узунлиги 236,22 сантиметрга тенг ва бу Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан расмий равишда қайд этилган жаҳон рекордидир.

Албатта, бундай сочларга ғамхўрлик қилиш осон эмас. Смита ҳафтасига икки марта бошини ювади ва ипларни ечиш, тараш ва қуритишни ўз ичига олган бу жараён ҳар сафар тахминан 3 соат давом этади. Аммо хоним сочни ҳар қандай аёлнинг асосий безаги деб ҳисоблаб, сарфлаган вақтидан афсусланмайди.

Айтганча, Смита нафақат энг узун сочлар билан, балки тушган сочларнинг катта тўплами билан ҳам мақтана олади. Чунки у сочларини ташлаб юборишга жуда ачинади ва йиғилган сочларини эҳтиёткорлик билан сақлайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият