00:23 / 31.12.2023
237

Янги йилдан скутерлар авторақам тақади ва ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳайдалади

Янги йилдан скутерлар авторақам тақади ва ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳайдалади

Янги талаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, сўнгра имзоланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»га қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрлаган қарорга кўра, шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб ДЙҲХХ органларида двигатели 25 ва ундан ортиқ см куб иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 25 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 0,25 KW ва ундан ортиқ ёки соатига 25 километр ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситаларини бошқариш фақат тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларга рухсат берилади.

Қарорда самокат ва электросамокат ва ш.к. индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахсларга ҳам маълум талаблар қўйилмоқда.

Жумладан, ИҲВ бошқараётган шахслар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши белгиланмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият