date
views 183

«Канадачи» фирибгарлар ҳақида огоҳлантириш берилди

«Канадачи» фирибгарлар ҳақида огоҳлантириш берилди
Миграция агентлиги матбуот котибининг қайд этишича, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари Канада ишчи визасини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига кўп дуч келмоқда.

Фирибгарлик схемаси қандай?

Фуқаро воситачи шахслар билан Телеграм ва WhatsApp орқали боғланиб, уларга дастлаб шахсий ҳужжатларини, виза расмийлаштириш учун банк ҳисобига катта миқдорда пулни жўнатади. Шундан сўнг воситачи шахслар жўнатган сохта ҳужжатлар билан Канаданинг Тошкентдаги фахрий консулхонасида аслида мавжуд бўлмаган виза суҳбатлари тайинланади.

Фуқаро алданганини фахрий консулхонага мурожаат қилганда тушуниб қолади.

«Канаданинг Тошкентдаги фахрий консулхонаси фақат консуллик масалалари билан шуғулланади ва виза бериш жараёнида иштирок этмайди.

Канада визасини олиш жараёни ҳақидаги барча расмий маълумотлар Канада ҳукуматининг www.canada.ca сайтида мавжуд», дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Канадачи» фирибгарлар ҳақида огоҳлантириш берилди