date
views 435

Таниқли клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди

Таниқли клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди
Фото: Instagram
Таниқли оператор, режиссёр, клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

У шу кунга қадар “Қалбим ўғриси”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбаки дунё”, “Учрашув”, “Гуноҳ”, “Зарб”, “Оҳ, Салима, Салима”, “Маҳаллада нима гап?” каби бадиий фильмларда постановкачи оператор сифатида ишлаган. Шунингдек, “Учрашув” бадиий фильмининг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри.

Актёр сифатида “Суиқасд”, “Пойма-пой” фильмларида роллар ижро этган. Клипмейкер сифатида Райҳон, Лола, Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, “Афруз” гуруҳи ва бошқа хонандаларнинг ўнлаб клипларини тасвирга олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Таниқли клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди