
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Kun.uz манбасига кўра, Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 2024 йилнинг 13 феврал куни соат 23:00ларда 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
У Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги «Когон ёғ-экстракция заводи» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М.И.дан унга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига воситачи орқали Бухоро шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам маркази биноси яқинида 90 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Буҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори лавозимига 2022 йил апрелда тайинланган. У аввал Бухоро вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.