14:30 / 17.02.2024
97

Фарғонада майнинг ферма орқали 208 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган хонадон аниқланди

Фарғонада майнинг ферма орқали 208 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган хонадон аниқланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Фарғона шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ноқонуний ўрнатган хонадон аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими, вилоят прокуратураси, ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “Ёшлар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.И. ўз уйида 36 тўпламдаги майнинг крипто-актив қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 208,2 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият