date
views 149

Солиқ қарзи учун “Cobalt” автомашинаси хатлаб қўйилди

Солиқ қарзи учун “Cobalt” автомашинаси хатлаб қўйилди
Ҳар бир фуқаро ўзи тасарруф этган мулки ёки даромадининг белгиланган улушини мамлакат ривожи учун ажратиши бу иқтисодий жараённинг барқарорлигини таъминлайди. Афсуски, айрим жисмоний шахслар, кўчмас мулк эгалари бўлган фуқаролар, корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини тўламасдан келмоқда.

Жумладан, Булоқбоши тумани давлат солиқ инспекциясининг қарорларига асосан Х.М.дан 2,3 млн. сўм солиқ қарзи ундирилиши кўрсатилган.
Бюронинг Булоқбоши туман бўлими ходимларининг бир неча бор огоҳлантиришларига қарамай солиқ қарзи тўланмаган. Шу сабабли, Бюро ходимлари томонидан қарздор йўлда ҳаракатланаётган вақтда тўхтатилиб, унга тегишли “Cobalt” автомашинаси хатлаб қўйилди.

©️Бюронинг Булоқбоши туман бўлими
давлат ижрочиси Шермуҳаммад Тожиддинов
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ қарзи учун “Cobalt” автомашинаси хатлаб қўйилди