
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Чирчиқ шаҳридаги мактаб директорлари билан учрашувда ўқитувчилари ва ўқувчилари дарс пайтида телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилди. Вилоят раҳбари шу мақсадда «Телефонсиз мактаб» ташаббусини илгари сурган.

Фото: Нозим Абдулла
«Телефонсиз мактаб» деган ташаббусни амалга оширган мактабга 300 миллион сўм пул бераман. Гап-сўзсиз. Мен пул бераман, шу ишни қилганларни рағбатлантирмоқчиман, - деди Зоир Мирзаев ва мактаб жамоаси бу пулни ютса, қандай сарфлаш ўз ихтиёрида эканини қўшимча қилди.

Фото: Нозим Абдулла
Зоир Мирзаев тадбир давомида мактаб ўқувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари юқори бўлган Нурафшон, Ангрен ва Оҳангарон тумани халқ таълими бўлим мудирларига 12 миллион сўмдан мукофот пули берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар