date
views 405

Энди иккинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун суюнчи пули барчага бирдек берилмайди

Энди иккинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун суюнчи пули барчага бирдек берилмайди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 110-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилди.

Унга кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
  • биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
  • иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДXP орқали бериш мумкин.

Ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 4-илова – “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”га киритилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди иккинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун суюнчи пули барчага бирдек берилмайди