16:17 / 15.03.2024
108

Сариосиёда 25 нафар ишчи ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди

Сариосиёда 25 нафар ишчи ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, шу жумладан, иш жойига тиклаш ва иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига алоҳида эътибор қаратилиб, дарҳол ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг ижро ҳужжатларига кўра туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими давлат муассасаси ҳисобидан 25 нафар ишчи ходимларининг ўз вақтида тўлаб берилмаган иш ҳақларини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Сариосиё туман бўлими иш юритувида қабул қилиниб, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилди.

Қарздор муассаса раҳбари огоҳлантирилиб, ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари юборилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида ундирувчиларга белгиланган жами 141 миллион 162 минг сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилиб, банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди.

Шундан сўнг, ижро ҳужжатлари белгиланган тартибда тамомланиб, қарздор муассасага нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият