23:56 / 02.04.2024
332

Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди
Султанова Шаҳноза Абдувахитовна Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Умарова Нодира Нигматуллаевна бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифадан озод қилинди.

Шаҳноза Султанова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Кўп йиллар давомида Тошкент давлат техника университетида қатор масъулиятли лавозимларни эгаллаб келган.

Шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди