399
Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди
Кадр: Telegram
Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилотларнинг етакчилари таъсирига тушгани аниқланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Аъзамжонов Муҳаммадий 1996 йил Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. У 2018 йилда Жанубий Кореяда жойлашган SEJONG институтига ўқишга кирган. Ўқиш давомида мавсумий ишлар билан шуғулланиб юрган вақтида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий етакчилари таъсирига тушган.
2020 йилнинг февраль ойида Туркияга ўтиб, Истанбул шаҳридаги мадрасада нотўғри диний таълим олиб радикаллашган, октябрь ойида Суриядаги “Тавҳид вал жиҳод катибаси” жамоатига қўшилган ва жанговар тайёргарликдан ўтган.
Ҳозирда Суриянинг Идлиб шаҳрида жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётгани ҳақида маълумот олинган. Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирув, тезкор қидирув тадбирлари натижасида унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди