08:44 / 21.04.2024
207

Энергетика вазирлиги: 1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади

Энергетика вазирлиги: 1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади
Фото: Энергетика вазирлиги
Агар 1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, электр энергияси ва табиий газ бўйича 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

1 майдан бошлаб, аҳоли энергоресурслар учун ижтимоий норма асосида табақалаштирилган тартибда ҳақ тўлай бошлайди.

Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» ҳақидаги қарорига кўра, маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Худди шундай меъёр «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»да ҳам белгилаб қўйилган. Унда, тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилиниши қайд этилган.

Аммо қарздор ёки май ойининг бошидаёқ шахсий ҳисоб рақамида маблағи тугаб, янги тўловни амалга оширишга мажбур бўлган абонентлар учун тариф ўзгаради ҳамда улар тегишли тартибда янги тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энергетика вазирлиги: 1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади