
Германия Федератив Республикаси президенти Йоахим Гаук Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чин дилдан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.
“Ўзбекистон етакчиси 25 йил олдин мустақилликни қўлга киритган кундан бошлаб, ўзининг бутун кучини мамлакат ривожи учун сафарбар этди. Ўтган вақт мобайнида давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ижобий кўрсаткичларга эришди. ГФР барча жабҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга ва ҳамкор сифатида ислоҳотлар олиб бориш сиёсатини қўллаб-қувватлашга тайёр”, дейди Гаук. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар