Фото: Бандлик вазирлиги
Кореяда автомобилсозлик йўналиши бўйича йилига 3000 нафар ишчига талаб бор. Бу ҳақда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Корея Республикасининг Автомобилсозлик саноати уюшмаси раиси Квак Ёнг Чол ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида ташкил этилган мазкур мулоқотда ушбу давлат провинцияларидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Учрашувда мезбонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини эътироф этиб, меҳнат муносабатлари бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорликдан мамнун эканини билдирди.
Мулоқотда Корея автомобилсозлик саноати уюшмаси таркибида 6800 та корхона мавжуд бўлиб, унда 48 000 нафар ходим фаолият олиб бораётгани қайд этилди. Кореяликлар ушбу тармоқда яна йилига 3000 нафар ишчига талаб борлигини айтиб, бу бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини маълум қилди.
Учрашув якунида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида ишлаш истагидаги ўзбекистонликларни қисқа фурсатларда ушбу янги лойиҳага қамраб олишга келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар