Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси ҳудудий директори Орхан Ширинни ҳамда компаниянинг маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик туристик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширган ушбу компания вакили билан учрашувда вилоят ҳудудида арқон йўл ва осма кўприкларни ўз ичига олган оммавий туризм маскани барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Республикада “Чимён туристик зонасини қуриш” лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендернинг ғолиби бўлган ҳамда ҳозирда ушбу курортни қуриш ишларини олиб бораётган Montagne et Neige Développement (MND) компанияси Фарғона вилоятида ҳам оммавий туризм маскани ташкил этишни режалаштирган. Орхан Ширин арқон йўл ва осма кўприкнинг барпо этилиши ўз ўзидан ушбу ҳудудга бошқа инвесторларни ҳам кенг жалб этиши ҳамда бошқа туристик хизматларнинг шаклланишига олиб келишини қайд этди.
Вилоят ҳокимининг таклифи билан ушбу туристик масканни Шоҳимардон қишлоғида ташкил этиш устида иш бошлашга келишиб олинди. Дастлабки босқичда бош режа ишлаб чиқилади. Сўнгги тасдиқланган бош режа асосида лойиҳани амалга ошириш учун Европа банкларининг имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича музокаралар ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди