
Жорий йилнинг 07 июнь куни «Vodiy 24» Telegram каналида “Давлат ташкилоти ходимининг бунчалик асабийлашишига нима сабаб бўлиши мумкин?” сарлавҳали видеохабар тарқалган.
Маълум бўлишича, ижро ҳужжати бўйича жорий йилнинг 07 июнь куни соат 10-00 ларда ундирувчи Д.Мирпозилова Бюронинг Андижон вилоят бошқармасига келган ва алимент пуллари тўлиқ ундириб берилишини сўраб мурожаат қилган. Ижро ҳужжати бўйича тушунтиришлар берилишига қарамай у бошқарманинг мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси инспектори Н.Ибрагимовнинг хизмат хонасига кириб, ҳақорат қилганлиги сабабли ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Алиментни тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қарздор З.Мирпозилов маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳозирги кунда қарздор З.Мирпозиловнинг алимент қарзи 10 млн. 74 минг сўмни ташкил қилади ва вилоят Психоневралогия дипансерида стационар тартибда даволаниш учун ётқизилган.
Ҳозирда бошқарма инспектори Н.Ибрагимовнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди ва ушбу масала бошқарманинг "Одоб-ахлоқ кенгаши"да кўриб чиқилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар