Фото: Ёшлар ишлари агентлиги / Бунёд Рустамов
Ўзбекистонда яқин келажакда YouTube монетизациясига қўйилган чеклов олиб ташланиши мумкин. Бу ҳақда 29 июнь куни Ёшлар фестивали доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро стартапларга бағишланган анжуманда маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Дарё”.
Айтилишича, Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ёқиш бўйича барча ишлар олиб борилмоқда. Платформанинг раҳбарига ҳам бу масалада мурожаат қилинган.
“Бизда мазкур масала кўриб чиқиш жараёнларида турибди. Бу қанча вақт олишини айтолмаймиз”, — деган жавоб келган YouTube маъмуриятидан.
Ёшлар ишлари агентлиги мазкур масалада Ўзбекистон тарафига амалий кўмак беришлари учун бизнесни ривожлантириш ва монетизация технологияси YouTube, Skype ва Google компанияларининг собиқ мутахассиси Ян Вичерс (Германия) ҳамда Elpislab асосчиси Анастасия Лйкоавни Тошкентга таклиф қилган.
Тадбирда иштирок этган Ян Вичерс нима учун YouTube Ўзбекистондаги монетизация чеклов қўйгани юзасидан ўзининг шахсий фикрларини айтиб ўтди.
Ян Вичерс
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги / Бунёд Рустамов
"Биринчидан, яхши контент етишмаётгандир. Иккинчидан, бу қонунчиликка боғлиқдир. Сабаби талаблар ўзгармоқда. Шунинг учун монетизацияни ёқиш қийин кечаётган бўлиши мумкин", — деди Ян Вичерс.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Шерзод Шерматов Apple, Google, Meta ва бошқа компаниялар билан музокаралар олиб бориш учун АҚШга борган эди. Учрашувда IT компанияларнинг Ўзбекистоннинг ички бозоридаги иштирокини кенгайтириш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратиш, онлайн платформалар фойдаланувчилари учун монетизация воситаларидан фойдаланиш, ушбу соҳадаги хизматлар экспортини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилингани айтилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»